Бўстонлиқдаги тоғларда жароҳат олган аёл қутқарилди
Жамият
−
11:31 450 1 дақиқа
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилояти тоғларида сайр вақтида мураккаб вазиятга тушиб қолган икки нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Ҳодиса Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Икки нафар фуқаро тоғли ҳудудда сайр қилиш вақтида кутилмаган вазиятга дуч келган. Сайёҳлардан бири — 70 ёшли аёл оёғидан жароҳат олган ва шу сабабли мустақил ҳаракатлана олмаган.
Мазкур ҳолат ҳақида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар берилган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиб, уни пастга олиб тушган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шифокорларнинг айтишича, ҳозирда аёлнинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилганди.
Live
Барчаси