Бўстонлиқдаги “маргимуш қабристони” Тошкентга хавф соляптими?
Жамият
−
30 Июль 11348 1 дақиқа
Кеча, 29 июль куни “Озодлик радиоси”да Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Яккатут” МФЙда жойлашган маргимуш сақланаётган махсус объектнинг ҳозирги аҳволи ҳақида материал эълон қилинди. Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ушбу материалда эълон қилинган маълумотларни рад этди.
Агентлик ушбу объект доимий назоратга олингани ҳамда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.
“Ижтимоий тармоқ вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликдан бу каби хабарларга ишонмасликни, уларни тарқатишдан олдин тўғри ёки нотўғри эканлигига аниқлик киритишларини сўраймиз. Агентлик очиқ мулоқотга ҳар доим тайёр”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, маргимуш объектининг атроф-муҳит ҳамда аҳолига салбий таъсирига чек қўйилган. Ҳудуд атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўраб, консервация қилинган ҳамда ҳудуд бўйлаб сим ёғочлар ўрнатилган. Шунингдек, объектнинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғулаш (тешиш) ишлари амалга оширилган.
“Ҳудудда ҳар чоракда режавий сув, тупроқ намуналари олиниб, назорат мониторинг тадбирлари ўтказилади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси