Бўстонлиқда 10 январгача транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади
Жамият
−
02 Январь
55391 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) маълум қилди.
Бир томонлама ҳаракат 4Р12 "Тошкент — Чорвоқ" ва 4Р6 "Тошкент — Чирчиқ — Чимён" (Ғазалкентдан кейин, “Амирсой”, "Чимён" ва "Билдирсой" дам олиш масканларига олиб борувчи) кесишмасидан 4Р6 ва 4Р10 йўллари кесишмасигача (Юсуфхона) ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, 4Р10 йўли бўйлаб Чорвоқ сув омбори ёнидаги дам олиш масканларидан Юсуфхона чорраҳасига қайтиш мумкин.
Йўлларда тегишли белгилар ўрнатилган.