Бўстон тумани ҳокими вафот этди
Local
−
31 July 2021 23314 1 minute
Андижон вилояти Бўстон (Бўз) тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди. Бу маълумотни Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, Садбархон Мамитова шифохонада даволанаётган бўлган.
Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. У 2020 йил 4 мартдан буён Бўстон тумани хокими этиб лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Садбархон Мамитова ҳоким бўлгунча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November