Президент Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ўзи ҳалок бўлган фуқарони мукофотлади

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетгани ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли Абдуманноп Самиқов чўкиб кетганди ва ҳалок бўлганди. Ушбу марҳум фуқаро ва қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Президент фармони имзоланди.

Қайд этилишича, Давлат раҳбари бу жасорат тарихини юрагига яқин олиб, аввало, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

“Яккасарой туманида яшовчи икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетди. Буни кўрган мард ва жасур ватандошимиз Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаб, норасидалар ҳаётини сақлаб қолди. Лекин, афсуски, бахтсиз ҳодиса рўй берди – бу эзгулик йўлида унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, бу фидойилик бежиз эмас – Абдуманноп Самиқов ҳамиша одамларга яхшилик қиладиган, эл корига ярайдиган ватанпарвар инсон эди.

Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди”, дея ёзган Президент матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил апрель ойида Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида 5 яшар бола, бир аёл ва бир эркак оқиб кетганди. Июнь ойида эса талаба Бўрижар каналида чўкиб, вафот этди. Августда Бўрижар каналидан 73 ёшли эркакнинг жасади топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг