“Бунёдкор” ходимларининг 867 млн иш ҳақи ундириб берилди
Спорт
−
21 Май 2715 1 дақиқа
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси стадиони ходимларининг бир неча ойдан бери тўланмай келаётган 867 млн сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда “Давлат меҳнат инспекцияси” матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси” МЧЖ ходимларининг бир неча ойдан буён тўланмасдан келинган иш ҳақлари ундириб берилган. Инспекция ёзма кўрсатмасига асосан корхонада ишлаётган 49 нафар ходимнинг жами 867 млн сўмлик иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ ундириб берилиши таъминланган.
Инспекция маълумотига кўра, ҳозирда ходимлар олдида иш ҳақи бўйича қарздорлик қолмаган.
Маълумот учун, жорий йил аввалида “Бунёдкор” жамоасига бир неча йиллардан бери ҳомийлик қилиб келаётган “Узбекнефтгаз” АЖ футболга ортиқ пул ажратмаслигини маълум қилганди. Шу сабабли “Бунёдкор” жорий мавсумни ҳомийсиз ўтказмоқда.
“Узбекнефтгаз” АЖни футболга пул беришни тўхтатиши оқибатида “қалдирғочлар”нинг собиқ футболчиси Ривалдога 2 йилдан бери тўлаб келинаётган қарзлари ҳам тўхтаб қолди. Шу сабабли FIFA клубга бир ой вақт берган агар шу бир ой вақт ичида қарзлар тўланмаса “Бунёдкор” банкрот бўлиши мумкин.

Live
БарчасиБухорода яна зилзила бўлди
21 Май