Булар инсоният билан қолади – Гутерриш уруш фонида глобал муаммоларни унутмасликка чақирди
Олам
−
11 Май 2022
3219Украинадаги можаро иқлим ўзгариши ва пандемия муаммосини бекор этмайди, улар халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида туриши керак. Бу ҳақда бугун, 11 май куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен билан учрашуви якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Украинадаги воқеалар туфайли иқлим ўзгаришига энди жиддий эътибор берилмаслиги хавфи бор. Лекин бу муаммо диққат марказида қолиши керак”, деган у.
Бош котибнинг таъкидлашича, ҳар қандай можаро “эртами-кечми музокаралар билан якунланади”, аммо иқлим ўзгариши инсоният билан қолади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Суриядаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил халқаро комиссия хулосаларидан келиб чиқиб, Украинадаги уруш фонида бошқа муаммоларни ҳам унутмасликка чақирганди.
LiveБарчаси