Бухоронинг икки туманига янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

Жамият 4696
image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан тизимда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Икром Юсупович Фозилов ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Икром Фозилов Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Файзулла Ҳикматович Исмоилов Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Файзулла Исмоилов Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Маруф Мардонович Қўзиев Самарқанд вилояти ИИБ Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Маруф Қўзиев Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×