Бухоронинг 7 та тарихий обидаси ICESCO рўйхатига киритилди

Жамият 2285
image

Бухородаги 7 та маданий ёдгорлик Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Ислом Олами Мероси Қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бухоро 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан Бухородаги 7 та – Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пои-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ИCЕСCОнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иёрдания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритлди. 

Шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос объектларини реставрация қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқиёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCO ва Ислом Олами Мероси Қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3
t
×