Бухоролик 33 ёшли аёл ўзини Анҳор каналига ташлади
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2020
13488Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчаси бўйлаб жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант А.Муродов Анҳор каналига ўзини ташлаган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Ҳодиса бугун, 20 октябрь куни тахминан соат 14:00 ларда юз берди.
Дастлабки суриштирув жараёнида қутқарилган фуқаро Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи, 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Ш.Н. бўлиб, оилавий муаммолари борлиги сабаб ўз жонига қасд қилишга уринганлиги аниқланган.
Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.