Бухородаги уйда юз берган портлаш бўйича жиноят иши очилди – БП

3-саҳифа

image
Тезкор: Бухородаги янги қурилаётган кўп қаватли уйда портлаш юз берди north_east

Тезкор: Бухородаги янги қурилаётган кўп қаватли уйда портлаш юз берди

Бугун, 4 февраль Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқишини натижаси портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, бугун, 4 февраль куни 17:30да Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган “WHITE GROUP TRADING” МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватдан иборат бўлган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида портлаш юзага келган.

Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиев, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш.Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш.Асадова турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган. 

А.Мирзаев оғир, Ш.Асадова енгил ва қолган барча фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. 

Етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди. 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг