Бухородаги портлаш сабаби ва жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчасидаги кўп қаватли бинода газ портлагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 3 киши жароҳатлангани айтилганди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, портлаш юз берган бино "White Group Trading" МЧЖ томонидан 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган.

Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.

Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газ пайвандловчи усталар бўлган. 

Чақнаш сабаблари: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.

Жабрланганлар тўғрисида маълумот:

1. Ризоев Аҳад Тошевич,1982 й.т., Когон ш Бирдамлик кўчаси 1 уй, аҳволи оғир
2. Жўраева Феруза, Бухоро ш. Чорбакр кўчаси, аҳволи енгил
3. Ўринова Шахноза, 1981 й.т. Жондор тумани, аҳволи енгил
4. Розиқова Наргиза, 2000 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил
5. Жўраев Бехруз, 1999 й.т., Жондор тумани , аҳволи енгил
6. Маҳмудова Моҳинур, аҳволи  енгил

Шунингдек, портлаш дастлаб айтилганидек, 8 қаватли эмас, 9 қаватли бинода юз берган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг