Бухородаги туғуруқхонада фоҳишахона ташкил этган аёл ушланди
3-саҳифа
−
06 Март
25471Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғуруқхонада фоҳишахона ташкил этган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 27 февраль куни соат тахминан 19:00 атрофида Шофиркон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Саврак маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган аёл ўзи ишлайдиган Қалманоқ маҳалласида жойлашган тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимининг хоналаридан бирида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 200 минг сўм олиб, фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил олдин, 2023 йилнинг 6 март куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида 40 минг сўм эвазига бир йигит ва қизни жинсий алоқа қилиши учун уйида шароит яратиб берган 42 ёшли эркак ушланганди.