Бухорода 40 минг сўм эвазига уйини фоҳишахонага айлантирган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида 42 ёшли эркак ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Пешку тумани "Янги бозор" маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган эркак ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган.

Жумладан, жорий йилнинг 6 март куни 40 минг сўм эвазига бир йигит ва қизни жинсий алоқа қилиши учун уйида шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ўз уйида фоҳишахона ташкиллаштириб, қўшмачилик қилган 61 ёшли эркак аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишахонa

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар