Бухородаги институтда талабалар мажбуран ишлатилгани айтилди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти талабалари олийгоҳ ётоқхонаси ҳудудида ишлаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Хабарларга кўра, талабалар ётоқхонадан ҳайдалмаслик учун супурги ўсимлигини ўриб, боғлашга мажбур бўлган. 

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида институт матбуот котиби Сухроббек Ўлмасов билан боғланди. Унга кўра, ушбу ҳолат тасвирланган видеолар остидаги изоҳда вазият нотўғри талқин қилинмоқда. 

“Тасвирларда кўриниш берган талабаларимиз ўқув дастурининг амалиёт қисмида ётоқхона ҳовлисидаги шўр тупроқларни ўрганаётган бўлган. Бу вақтда улар синов учун экилган ўсимликларни йиғиш ишларини амалга ошираётган ишчиларга ўз хоҳиши билан ёрдам берган”, дейди матбуот котиби.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳолат юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари ушбу мактаб директорининг шоли даласида ишга жалб этилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳолатда фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганди. 

Шунингдек, Қашқадарёда мактаб ўқувчилари пахта теришга жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ мазкур ҳолат вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилганида ўз тасдиғини топмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро мажбурий меҳнат талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг