Бухорода юк машинаси каналга тушиб кетди

Crime

image

Кеча, 3 март куни Бухоро вилояти Олот туманида юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабабли каналга тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса соат 16:05 лардаОлот тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 331-километрида юз берган.

“Олот-Бухоро” йўналишида, ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган Н.Р. “Маз-5422” русумли юк автомобилини бошқараётиб қўшимча ғилдиракиниг маҳкамланган жойидан чиқиб кетиши ва ҳаракат давомида ён ғилдиракларга урилиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб “Аму-Бухоро” каналига тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

167

Rating

3

Rate this article

Share with your friends