Бухорода ЙПХ ходимини видеога олиб, тарқатган шахслар жазоланди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2023
9977Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган икки нафар шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ЙПХ ходими хизмат машинасида ўз вазифасини бажараётган вақтида унинг ортидан ҳаракатланаётган бошқа бир автомобиль ичидаги фуқаролар инспекторни қоидабузарликда айблаб, тўхтатган. Шундан сўнг, улар инспекторни саволга тутиб, видеога олган. Ҳолатни англай олмаган ходимни гўлликда айлаб, унинг шаънига қўпол сўзлар ҳам ишлатган. Улар ушбу видеони қоидабузар инспектор мазмунида ижтимоий тармоққа тарқатган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан ушбу суд иши кўриб чиқилиб, инспектор қоидани бузмагани аниқланган. Икки фуқарога нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан БҲМнинг 20 баравари (6,8 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси