Бухорода йигит онасини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2022
17521Бухорода 29 ёшли йигит ўзаро можаро сабаб 51 ёшли онасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
БП маълумотига кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон туманида яшовчи Н.Ҳ. онаси М.О. билан яшаш уйига бегона эркакларни олиб келмаслик масаласида ўзаро тортишиб, жанжал қилади.
Жанжал пайтида Н.Ҳ. ошхона пичоғи билан онасининг чап елка юқори кисми, кўкрак қафаси ва қўлтиқ ости соҳасига бир мартадан, жами 3 маротоба уриб, қасддан ўлдирган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳума М.О.нинг ўлимига чап ўпкасини тешиб ўтиб, юрак аорта томирини жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан ўткир массив ички қон кетиши сабаб бўлган.
Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Камолов, вилоят прокуратураси тармоқ бошлиқлари Ш.Мамаризаев ва Б.Қурбонов, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Сафаров, Ғиждувон туман прокурори ўринбосари Д.Сафаров, туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Холиқов ҳамда тезкор - тергов гуруҳи аъзолари чиқиши таъминланди.
Ҳодиса жойи ва унинг теварак атрофи криминалистик - техника воситалари ёрдамида кўздан кечирилиб, бир дона ошхона пичоғи, қонга ўхшаш доғлардан суртмалар ҳамда марҳума М.О.нинг қонга ўхшаш доғлари бўлган кийимлари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 28 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ҳакимов Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Иш бўйича судга оид тиббиёт, криминалистика-техника ҳамда биология экспертизалари тайинланган. Жиноят иши бўйича Ғиждувон туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь