Бухорода ўқитувчи телефон ўйнаб ўтирган синфда ўқувчилар муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
29 Ноябрь
8392Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи синфда телефон ўйнаб ўтирган пайтда ўқувчилар жанжаллашгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 сентябрь куни Шофиркон туманидаги 13-ихтисослаштирилган мактабдаги ўқув жараёнида 8-синф ўқувчилари ва тарих фани ўқитувчиси Г.Ж иштирокида юз берган.
Видеода ўқитувчи дарсда телефондан фойдаланаётган пайтда орқа партадаги икки бола муштлашгани тасвирланган. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчилар ёнига борган ва уларнинг бирининг юзига тарсаки туширган.
“Педагогик талабларни қўпол равишда бузганлиги учун ўқитувчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтимиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси 34 ёшли М.А. (эркак) қўшимча дарс ўтаётган вақтида 9-синф ўқувчиси 2009 йилда туғилган Қ.С. (ўғил бола) дарс жараёнида ўқитувчини гўёки чалғитгани туфайли ўқувчини ҳақорат қилиб, уриб дўппослаганди. Ҳолатни мактаб маъмурияти назоратга олган, ўқитувчининг хатти-ҳаракатини қоралаб, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган.
LiveБарчаси