Бухорода тузламадан заҳарланган аёл вафот этди
3-саҳифа
−
01 Февраль 2025 7086 1 дақиқа
Бугун, 1 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган аёл вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига 11 январь куни бир оиладан 4 нафар шахс соғлигидаги ёмон ўзгаришлар сабаб мурожаат қилиб келган.
Ушбу фуқаролардан олинган текширув натижаларига кўра, улар ботулизм касаллигига чалингани аниқланган.
“Уларга вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда керакли амалий ёрдам кўрсатилган”, дейилади хабарда.
Даво муолажаларидан сўнг, оиланинг 3 нафар аъзоси соғлиғида ижобий ўзгаришлар юз берган ва мутахассислар томонидан уйларига кетишига рухсат берилган.
Бироқ бемор И.Ш.да тузламадан кўпроқ истеъмол қилгани, касаллик аломатлари оғир кечиши оқибатида кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан биологик ўлим ҳолати содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганди.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025