Бухорода тўрт мингдан зиёд қорамол ўғирланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги МЧЖнинг жавобгар шахслари унга тегишли 1,4 миллиард сўмлик 4 231 бош чорва молларини ўзлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, прокуратура департаментининг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда тумандаги “Қ.Н.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 1,4 миллиард сўмлик 4 231 бош чорва молларини растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

Шунингдек, тергов давомида МЧЖ собиқ раҳбари Ф.Д. таъсисчиларнинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар расмийлаштириб, МЧЖ биносини “Ф.Ф.” МЧЖга банк муассасасидан ажратилган 550 миллион сўм кредитни олиш учун гаровга қўйгани маълум бўлган.

Департаментга кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Қоракўл ўғирлик чорва моллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made