Бухорода тадбиркордан 60 млн сўм пора талаб қилган мансабдор ушланди
3-саҳифа
−
15 Февраль
6532Бухорода тадбиркордан қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 млн сўм талаб қилган хўжалик раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда “О.Ҳ.” МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 3 минг АҚШ долларини олган фирибгар қўлга олинганди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь