Бухорода суд ходими қўлга олинди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида Ғиждувон туманида суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 237-моддаси  (ёлғон хабар бериш) ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) билан қўзғатилиб, ЖИБ Когон шаҳар суди томонидан кўриб тамомланган жиноят иши бўйича судланувчига суд тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ҳамда келгусида ҳукм ўзгармаслигини ваъда қилиб, эвазига 700 доллар талаб қилиб, дастлаб 100 доллар олган.

Ўтказилган тезкор тадбирда архив мудири қолган 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятида мижозлардан 3700 доллар ва 60 млн сўм олган адвокатлар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция пора ДХХ Бухоро жиноят иши архив мудири суд ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг