Бухорода Nexia-3 даги газ баллон портлади. 3 киши қурбон бўлди

Жамият

image

Бугун, 20 март куни Бухоро шаҳрида автомобилдаги газ баллони портлаши натижасида 3 киши, жумладан, 3 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса соат 17:20 да ҳайдовчи 50 ёшли И.Н. ўзининг бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасида Бухоро шаҳар А-380 йўлининг 222-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида юз берган. Автомобилнинг юкхонасида ўрнатилган метан газ баллон портлаган.

Портлаш натижасида автомашина орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли Л.С., ҳодиса жойида, 24 ёшли А.У. ва вояга етмаган 3 ёшли А. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси И.Н., ва олди ўриндиқда ўтирган йўловчи 27 ёшли Б.У.га енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, портлаш сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро портлаш

Баҳолаганлар

602

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг