Бухорода муҳтож оилаларга кредитга “контейнер уйлар” берилади

Жамият 6598
image
-

Бухорода замонавий кўринишда жиҳозланган юк контейнерлари имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бу уларни иш ўринлари билан таъминлаш, маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида амалга оширилади. Айни пайтда республиканинг турли ҳудудларидан 1000 га яқин контейнерлар йиғилмоқда. 

Аввалроқ, Наманган ва Бухоро вилояти ҳокимлари контейнерларга кўчиб ўтгани ва фуқароларни қабул қилаётгани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 284
Рейтинг: 3
Теглар
t
×