Бухорода меҳмонхонада ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Бугун, 30 май куни соат 07:43 да Бухоро шаҳридаги меҳмонхона ертўласида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Шаҳарнинг М.Иқбол кўчасида жойлашган “Сахид Зарафшан” “DEVELECO GROUP” МЧЖ меҳмонхонасининг ертўлада жойлашган Бойлер ёзувли сув иситиш қозонининг юза қисмидаги электр симлари  ёнган.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй ҳаракатлари билан 07:52 да ўчирилган. Қутқарув вақтида мехмонхонадаги 24 нафар фуқаролар хавфсиз жойга олиб чиқилган.

Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг сабаби электр симларининг носозлиги деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда. Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилган.

Ёнғиндан куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўлмади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг