Бухорода хаста эркакнинг суратидан фойдаланиб, тиланчилик қилиб келган аёл ушланди
Crime
−
23 April 2023 12164 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Бухорода бегона эркакни ўзини эри деб тиланчилик билан шуғулланиб келган фирибгар аёл қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, 1985 йилда туғилган Ромитан тумани "Боғисайдон" маҳалласида яшовчи Х.С. исмли аёл туманнинг "Ҳофизработ" маҳалласида яшовчи А.Н. исмли эркакнинг хасталаниб ётгани акс этган расмини ижтимоий тармоқлардан кўчириб олган. У ушбу шахсни турмуш ўртоғим дея оммага таништирган ва эркакни оғир бетоблигини айтиб, "Абу Хафс Кабир" (Ҳожатбарор) жоме масжидига кириш жойида тиланчилик қилиб келган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Текширув якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади", дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August