Бухорода фирибгар врач қўлга тушди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Жондор туманида фуқаронинг ишончига кириб, фирибгарлик жиноятини содир этган Тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, шифокор беморни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, ваколатли танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқишда керакли бўладиган ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган ва ундан 200 АҚШ доллари сўраган.

2024 йил 25 апрель куни Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Жондор туман Ички ишлар бўлими ходимларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда пул эвазига Канадага жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ИИБ фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг