Тошкентда пул эвазига Канадага жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
03 Май
3986Учтепа туманида Канадага ишга юборишини айтиб, фуқародан пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, И.А. ўз қармоғига илинган Б.О.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Канадага ишга юборишини айтган.
Бунинг эвазига "уддабурон" 1100 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ходимлари ва департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси