Бухорода электровоз одамни уриб юборди

Жамият

image

Кеча, 5 декабрь куни Бухорода поезд темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юбориши натижасида, у ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса соат 04:55 ларда электровоз машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида содир бўлган. Поезд темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборганлиги натижасида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Аввалроқ, Наманганда юк поезди 82 ёшли отахонни уриб юборгани натижасида, у ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Бухоро

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг