Юк поезди 82 ёшли отахонни уриб юборди
Жамият
−
02 Декабрь 2019
8236Бугун, 2 декабрь куни Наманганда 82 ёшли отахон поезд уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти маълум қилди.
2 декабрь соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида у ҳодиса жойида вафот этган.
1230-сонли юк поезди соат 05:50 да тўхтаб, соат 06:37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси