Бухорода дўкон ертўласидаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Март 2024 9154 1 дақиқа
Бугун, 1 март куни Бухородаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконларидан бирининг ертўласида портлаш юз берди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 08:57 ларда Бухоро шаҳри “Ёшлик” МФЙдаги Алпомиш кўчасида жойлашаган икки қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида содир бўлган.
Портлаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.
“Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида халок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь