Бухорода дорифурушнинг уйидан 100 мингга яқин зарарли дори чиқди

3-саҳифа

image
Фарғонада руҳиятга кучли таъсир қилувчи кофе сотаётган шахс ушланди north_east

Фарғонада руҳиятга кучли таъсир қилувчи кофе сотаётган шахс ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида муқаддам судланган фуқаронинг хонадонидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 95 656 дона дори воситаси топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, туманда рейд тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида 1985 йилда туғилган ва муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, чет элда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 34 050 дона “KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE”, 2790 дона “SLT SLIM LUX COFFEE”, 3000 дона “HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE”, 720 дона “SLIM GREEN COFFEE”, 5280 дона “NATURE COMPLEX LK FAT BURNING”, 1000 дона “ЛАО СЭ ЛОН”, 12 132 дона “FIT90 FAT BURNER”, 13 392 дона “РЕДУКСИН ЛАЙТ”, 23 292 дона “ЦЫНЗИШОУ PLUS” ва бошқа турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлган. 

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” хулосасига кўра, мазкур дори воситалари таркибида “сибутрамин” моддаси аниқланган. Ушбу модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига кўра, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Билдирилишича, олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида ушбу дори воситаларининг хориждан олиб келиниши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. 

Маълумот учун, “сибутрамин” – асосан семизликни даволашда ишлатилган дори модда бўлиб, у иштаҳани бостиради ва тўқлик ҳиссини кучайтиради. У марказий асаб тизимига таъсир қилиб, миядаги серотонин, норепинефрин ва допамин миқдорини оширади. Шу орқали одам камроқ овқат ейди ва вазн камаяди. Бироқ, сибутрамин соғлиқ учун бир қанча жиддий хавфларни туғдиради. Аввало, бу модда юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилади – қон босимини кўтаради, юрак уришини тезлаштиради, инфаркт ва инсульт хавфини оширади. Бундан ташқари, асаб тизимини бузиши мумкин – асабийлик, безовталик, уйқусизлик, руҳий тушкунлик келтириб чиқаради. Яна бир хавфи – психологик жиҳатдан қарамлик чақириши мумкин, яъни одам уни доим истеъмол қилишни хоҳлайверади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дори Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг