Бухорода далага ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси топилди
3-саҳифа
−
09 Август 2022
24873Жорий йилнинг 22 июль куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги дала шийпонига 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ИИБ гўдакнинг онаси топилганини маълум қилди.
Бухоро вилояти ИИБ, ҳудудий ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида чақалоқнинг 2022 йил январь ойида туғилган Нарзуллаева Муслима экани аниқланган. Шунингдек, унинг онаси шахси аниқлик киритилиб, тергов органига топширилган.
Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25/117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни соат 16:07 да вилоят ИИБга Ғиждувон тумани “Кўлижаббор” МФЙ Кўхна Найман қишлоғида жойлашган “Шукур Тўхта” фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
LiveБарчаси