Бухорода 9 ойлик чақалоқ фермер даласига ташлаб кетилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистондан аномал иссиқ кузатилаётган бир вақтда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги дала шийпонига 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, 22 июль куни соат 16:07 да вилоят ИИБга Ғиждувон тумани “Кўлижаббор” МФЙ Кўхна Найман қишлоғида жойлашган “Шукур Тўхта” фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

“Ҳозирги кунда ушбу шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида шифокорлар назоратига олинган”, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

3184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг