Бухорода “чой” лақабли 17 млрд сўмлик сигарета аниқланди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь
6622Бухоро вилоятида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари қора чой номи остида республика ҳудудидан олиб ўтилаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Хўжадавлат” темирйўл чегара божхона пости орқали кириб келган ва республикадан транзит тарзида ўтаётган юк поезди контейнерларидан бирига ҳужжатларга кўра, 16 тоннадан зиёд қора чой юкланган бўлиши лозим эди.
Аммо, божхона кўриги давомида мазкур контейнерга чой эмас, аксинча бутунлай бошқа товар – 2 номдаги 705 500 қути сигареталар ортилгани фош бўлди. Боз устига маҳсулотлар қонунчилик талабига биноан қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан тамғаланмаган.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 17 млрд сўмни ташкил қилмоқда ва ҳозирда вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда СССР тангаларини Россияга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15