Бухорода аёл “офат”дан қўрқиб, тиллаларини ўғирлатди (видео)
3-саҳифа
−
02 Ноябрь
17359Жорий йилнинг 24 октябрь куни Бухоро вилоятида номаълум шахс бир аёлнинг тиллаларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни соат тахминан эрталабки 9:15 да номаълум шахс Бухоро туманининг Работпаён маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўта соддалиги ва ишонувчанлигидан фойдаланиб, уни офат кутаётганини айтиб қўрқитган. Бу офатдан қутқариш учун умумий баҳоси 10 миллион сўм бўлган тилла тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритиб, қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноятни Бухоро туманида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс содир қилгани маълум бўлган. Ҳозирда унинг бошқа шериклари борлиги гумон қилиниб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг “Эски жўва” бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 49 миллион сўмлик тилла буюмларни ўғирлашда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь