Бухорода аёл эрининг ўйнашини “самосуд” қилгани айтилди. ИИБ изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда аёл эрининг ўйнашини тиз чўктириш орқали самосуд қилгани акс этган видеоролик тарқалди. Бухоро ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдириб, воқеа ўтган йили содир бўлганини ва аёлга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, тармоқларда тарқалган видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.

Қайд этилишича, тарқалган видео 2022 йилнинг сентябрь ойида Жондор тумани “Паҳлавон” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган З.Ф. томонидан суратга олинган. Унда З.Ф. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлган  Д.Д.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани тасвирланган.

Ҳолат фуқаро Д.Д.нинг мурожаати асосида ўша вақтнинг ўзида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда қайд этилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Текшириш натижасига кўра, маъмурий иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Туман судининг 2022 йил 8 ноябрь кунидаги қарорига мувофиқ фуқаро З.Ф. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, яъни 1 200 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

самосуд эрининг ўйнаши самосуд қилган аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг