Бухорода АЁҚШ ёниб кетди
Жамият
−
21 Июнь 2019
4454Жорий йилнинг 19 июнь куни Бухорода автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
19 июнь куни соат 11:00да Бухоро шаҳри Ибн Сино кўчасида жойлашган “Регистон” МЧЖга қарашли 149-сонли АЁҚШда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Бухоро вилояти ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига хабар келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажи жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига етиб боргунига қадар ёнғин ишчи-хизматчилар томонидан шохобчадаги мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан бартараф этилган ва аланга кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган.
Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида АЁҚШнинг 6 кв метр майдонда шифт қисми ва 3-калонкаси ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси