Бухорода автобус нега ёниб кетгани маълум бўлди
3-саҳифа
−
17 Январь 2021
12366Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Жондор” автотураргоҳида автобус ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан қўшича маълумот берди.
Бошқарма маълумотига кўра, ёнғин автобуснинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб келиб чиққан.
Таъкидланишича, бугун, 17 январь, якшанба куни соат 09:18 да Бухоро туманидаги автобекатда ҳайдовчи З.О. бошқарувидаги Isuzu’да ёнғин чиққан.
“Амир Транс” МЧЖга тегишли 2016 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли, давлат рақами 80 870 EАА бўлган Isuzu автобусининг мотор ва салон қисми ёниб кетган.
Ёнғин ҳақидаги хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига соат 09:19 да келиб тушган бўлиб, 2 та ёнғинга қарши экипаж оловни 09:33 да ўчирган.