Бухорода автобус ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 17 январь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро туманида автобус ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 17 январь куни соат 09:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган “Жондор” автотураргоҳининг охирги бекатида, 76-йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусда ёнғин содир бўлган. 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин автобус

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг