Бухорода ахлат ташувчи машина она ва унинг 2 яшар боласини босиб кетди
3-саҳифа
−
13 Апрель 2022
8617Бухоро шаҳрида ахлат ташувчи машина она ва унинг икки яшар боласини босиб кетди. Оқибатда она-бола вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 апрель куни соат 11:05 ларда Бухоро шаҳар “Истиқлол" маҳалласи бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчадаги 84/1-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонида жойлашган чиқиндихона олдида юз берган. Ш.Н. исмли шахс ўз бошқарувидаги “Аҳоли Транс” МЧЖга қарашли SHACMAN русумли чиқинди ташиш автомашинасини чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11 ва 77-бандлари талабларини бузиб, ахлатхона ёнидан ўтиб кетаётган Ю.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган С.А.ни автомашина ўнг томон ғилдираги билан босиб кетган.
Натижада Ю.Н. ва вояга етмаган С.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь