Бухорода 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
30 Июль 2020
6955Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 132 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл)да жорий йил 11 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган ва уй шароитида даволанган. 17 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси