Бухорода 35 минг долларга симоб сотганлар ушланди
Жамият
−
20 Ноябрь 4564 1 дақиқа
Бухоро вилоятида 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, Ўзбекистонда эркин сотилиши тақиқланган 3 дона флаконда бўлган жами 343 грамм симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси (Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунингдек, у кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакат ҳудудида эркин айланиши тақиқланади“, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда интернет орқали “героин” тарқатаётганлар ушланганди.
Live
Барчаси