Бухорода 29 ёшли тадбиркорнинг жасади осиғлиқ ҳолда топилди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2023
13958Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Бухоро туманида Б.Р. исмли 29 ёшли тадбиркорнинг жасади осиғлиқ ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, бу воқеа Б.Р.нинг Россияда ишлаб юрган опасининг ҳовлисида содир бўлган.
QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат бўйича батафсил маълумот олиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 5 ноябрь куни аниқланган. Ҳозирда Бухоро тумани прокуратураси томонидан текшириш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри Қўрғонтепа туманида жойлашган Қорасув-Хонобод темирйўл кўпригида 30 ёшли эркак арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб қўйган эди. Шунингдек, Олтинкўл туманида 21 ёшли келин ўзини осиб қўйганди.
LiveБарчаси