Бухоро вилоятида иккита шамол электр станцияси қурилади
Жамият
−
03 Март 2021
5306Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 мвт бўлган ҳамда Пешку туманида қуввати 300-500 бўлган шамол электр станцияларини қуриш тўғрисидаги қарорлар имзоланди.
Ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “International Company for water and power projects” (Саудия Арабистони) компанияси (кейинги ўринларда – Инвестор) ва қуйидаги лойиҳа компаниялари ўртасида 2021 йил 24 январда имзоланган инвестиция битимлари тасдиқланди:
• Инвестор томонидан “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида таъсис этилган “ACWA Power Dzhankeldy Wind” МЧЖ;
• Инвестор томонидан “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида таъсис этилган “ACWA Power Bash Wind” МЧЖ.
Инвесторлар ва лойиҳа компаниялари қуйидагилар бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар:
• инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш;
• ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, жами дастлабки баҳолаш бўйича 650 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш.
Шунингдек “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланди. Ушбу битимларга мувофиқ:
Лойиҳа компаниялари:
а) ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона харидор бўлган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олади;
б) қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 18 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этади;
• Инвестор ва лойиҳа компаниялари шамол электр станцияларини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотлари қурилишини амалга оширади, ушбу ишлар учун сарфланган харажатлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланади;
• “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади.
Инвестиция битимлари ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясининг сотиб олиниши чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь