Бухоро вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Бухоро тумани “Чорбакр” МФЙда яшовчи, 1967 йилда туғилган Қ.Р. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳридаги “Жамила Жаҳони Лаззат Омад” МЧЖ раҳбари Қ.М.дан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати бўйича жорий йилнинг 22 сентябрь куни тузилган далолатнома бўйича жарима тайинламаслик эвазига пул талаб қилган.

Фуқаро Қ.М.нинг аризаси юзасидан ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳамкорликда ўтказган тадбирида Қ.Р. таъмагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ва 500 000 сўм нақд пулни ўзининг хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

пора Бухоро

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг