Бухоро вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
11 Май 2021
6114Акбар Сайфуллоевич Рустамов вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Рустамов 1983 йил 26 августда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2004 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – адабиётшунослик.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда “Бухоронома” газетаси таҳририятида мухбир сифатида бошлаб, Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби) (2011-2017), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилоят кенгаши ташкилий-услубий шўъба мудири (2017-2017), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими раиси ўринбосари – ижрочи директор (2017-2019), Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилоят кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари (2019-2020) лавозимларида ишлаган.
2020 йил январдан айни вақтга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилдан шу пайтга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Жамол Шуҳратович Носиров Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.