Бухоро шаҳри ҳудуди икки туман ҳисобига кенгайтирилади
Жамият
−
26 Январь 2021
14266Бухоро шаҳрининг бош режасига кўра, шаҳар ҳудуди Бухоро ва Когон туманлари ҳисобига 3,5 минг гектардан кўпроққа кенгаяди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.
“Бухорода 280 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бош режани ишлаб чиқишда биз 2025 йилги истиқболда аҳолининг 310 мингга етишини ҳисобга олганмиз. Шу сабабли бош режага кўра шаҳар ҳудудини Когон тумани (1920 гектар) ва Бухоро тумани (1630 гектар) ҳисобига кенгайтириш кўзда тутилган. Унинг 2040 йилгача ишлаб чиқиладиган дастурида Бухоро шаҳри ҳудуди 11 488 гектарни ташкил этади”, дейди Ўткир Жумаев.
Ҳокимга кўра, шаҳар ҳудудининг кенгайиши ҳисобига шаҳарда бешта йўналишда ишларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, шаҳарда реновация дастури ҳам амлага оширилади ва 371 та маънан эскирган уйлар ўрнида янги кўп қаватли бинолар барпо этилади. Ўткир Жумаевнинг таъкидлашича, шаҳар раҳбарияти Ўзбекистон Президентидан шаҳардаги турар жой бинолари реновациясининг иккинчи босқичини узайтиришга рухсат олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь