Бухоро шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Январь
6147Мўмин Олимович Омонов Бухоро шаҳри ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мўмин Омонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. Айни вақтга қадар “Бухоро сув таъминоти” АЖ директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳафиза Тўймуродовна Ортиқова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Шунингдек, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Одилов тайинланганди.
LiveБарчаси
06 Январь